Суперлига клублари шифокорлари билан онлайн видеоконференция ташкил қилинди

Биласиз, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 29 майдаги 26-сонли йиғилиш баёнига асосан профессионал футбол клубларига ўз ўқув-машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашига ҳамда жорий йил 5 июнь кунидан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси чемпионатларини давом эттирилишига расман рухсат берилган эди. Бу жараёнда футбол клубларининг уй учрашувларини ўтказиши учун етарлича тайёргарлик кўриши лозим.

Шу мақсадда бугун Суперлига футбол клублари бош шифокорлари билан онлайн видеоконференция ташкил этилди. Футбол машғулотлари ва учрашувларини ўтказиш жараёнида санитария-қоидалари ва меъёрларига риоя этишни ташкил қилишда футбол клуби раҳбарининг масъулиятини янада ошириш кераклиги,  COVID-19 пандемияси даврида футбол машғулотлари ва учрашувларини ўтказиш юзасидан белгиланган вазифаларга қатъий амал қилиш кераклиги яна бир бор эслатиб ўтилди.

Видеоконференция йиғилишида футбол клубларининг бош шифокорларининг саволларига Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг масъул ходими Равшан Хасанов томонидан асосли жавоблар берилди ва уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан тавсиялар берилди.

Ўқилган: 331
Бошқа хабарлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича