Бразилиянинг "Васко да Гама" жамоаси футболчиларининг 19 тасида коронавирус чиқди

Бразилия чемпионатидаги "Васко да Гама" клуби футболчиларининг 19 тасида коронавирус аниқланди. Бу ҳақида Globo Esporte нашри хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, 43 та футболчининг 19 тасида тест натижалари ижобий чиққан. 16 таси карантинга кетган бўлса, учтасида антитела чиққани маълум бўлди.

Қолган футболчиларни яна қайта тест топшириш кутммоқда. 

Ўқилган: 1300
Жанубий Америка футболи Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича