Ўзбекистон туманида иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва бошқа изчил чора-тадбирлар амалга оширилади

Фарғона вилоятида жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш, бу борада ҳудудлардаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ва пандемия муносабати билан иш жараёнларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ вилоятда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Жумладан, ишчи гуруҳи томонидан Ўзбекистон туманида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг моддий-техника базаси ҳолати, интернет билан жиҳозланганлиги ва тезкор ахборот алмашув тизимининг фаолияти ўрганилиб, бу борада айни дамдаги ҳолатни янада яхшилаш борасида вазирлик томонидан спорт мактабига кўмак кўрсатилди.

Бугунги кунда спорт мактабида 26 нафар олий маълумотли, 16 нафар тугалланмаган олий ва 18 нафар ўрта махсус маълумотли тренерлар фаолият олиб бормоқдалар.

Спорт мактабида спортнинг 17 тури бўйича жами 2396 нафар спортчи ёшлар шуғулланаётган бўлиб, шундан 623 нафарини қизлар ташкил этади.

Ишчи гуруҳ Ўзбекистон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабининг фаолияти билан танишиш давомида иқтидорли спортчиларни танлаб олиш ишларига бўлган эътиборни кучайтириш, спорт мактабининг белбоғли кураш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ва волейбол бўйича малакали тренерларни салоҳиятидан фойдаланган холда туманда мазкур спорт турларини янада ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, аҳолини ушбу спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил этиш орқали уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан бир қатор тавсиялар берилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 334
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича