МОҚ хабарлари (35-сон)

Спорт оламидаги қизиқарли янгилик ва лавҳалар билан таништириб бораётган «МОҚ хабарлари» информацион-кўнгилочар дастурининг яна бир сони хонадонингиз меҳмони.

Дастуримизни бугунги кунга монанд равишда болаларнинг бадантарбия машқлари билан бошлаймиз. Дастур давомидан кун тарихига қизиқарли маълумотлар жой олган бўлса, ундан кейин футбол сеҳргарларининг болалик давриданоқ нималарга қодир эканликлари акс этган видеолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Бугундан дастуримизда йўлга қўйилган «Олимпия афсоналари» рукнида Олимпия ўйинларида энг кўп медаль қўлга киритган америкалик афсонавий спортчи Майкл Фелпс ҳаёти билан яқиндан танишасиз.

Шунингдек, болалар рукнида ҳам фарзандларингиз учун қизиқарли машғулотларни ўрганиб оласиз.

Ҳавола:

Ўқилган: 333
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича