Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабабли, мамлакатимизда барча спорт мусобақалари, шу жумладан, футбол ўйинлари ҳам 16 март кунидан тўхтатилганди. Натижада, Суперлига баҳслари 3-турдан сўнг, тўхтаб қолганди.
ПФЛ қарорига кўра, 30 май кунидан бошлаб, Суперлига клубларига машғулотларни қайта бошлашга рухсат берилди.
Шу муносабат билан “Навбаҳор” футболчилари кеча клуб қароргоҳида йиғилиб, тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига қатъий амал қилган ҳолда, машғулот ўтказишди.
Узоқ танаффусдан кейинги илк машғулот 30 май куни кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ майдонида ўтказилди.
“Лочинлар” машғулотларни бугун ҳам давом эттиришди. Бугунги машғулотни “Марказий” ўйингоҳнинг захира майдонида Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби ўтказди.
Машғулотларда футболчиларга куч- қувват тилаб қоламиз.
"Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
“Навбаҳор” машғулотларни бошлади
Ўқилган: 2239