Камавинга ёзда "Ренн" клубини тарк этса, қайси клубга ўтишини маълум қилди

As нашрининг маълум қилишича, 17 ёшли футболчи Мадрид клубини танлаган ва "Реал" ёзда унга таклиф билан чиқса ўйлаб ўтирмайди. Футболчига "Ювентус" ва "ПСЖ" клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Гап шундаки, "Ренн" клубининг соҳиби Франсуа-Анри Пино яқин вақт ичида Камавинганинг кетишини истамаслигини айтган. Аммо "Реал" клубининг қизиқиши кўп нарсани ўзгартириб юбориши мумкин.

Бироқ Мадрид клуби бунинг учун маош қайдномасини кимнидир сотиб қисқартириши керак бўлади. "Реал" ёзда Хамес Родригес, Гарет Бэйл, Мариано Диас ёки Альваро Одриосоладан бирини сотиши мумкин.

Камавинга 50 млн еврога бахоланмоқда. "Реал" ва "Ренн" клублари ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлгани йўқ.

Ўқилган: 1660
Реал Мадрид Ренн Трансферлар Эдуардо Камавинга

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича