Нагельсманн Вернернинг сотуви ҳақида: Бу Левандовскининг "Бавария"ни тарк этганидан. Ҳеч ким хурсанд бўлмайди

"Лейпциг" клуби бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоа ҳужумчиси Тимо Вернернинг кетиши ҳақидаги гапларни изоҳ берди.

"Албатта, биз у билан вақти вақти мулоқот қилиб турибмиз, лекин айнан буни сўнгги пайтларда муҳокама қилганимиз йўқ.

Ўйлайманки, ҳозир унинг ҳисобида ушбу мавсум таҳминан олиб қараганда 34 та гол ва пас бор. У ниҳоятда кучли.

Агар у кетса, кейинги мавсум бизда катта ёриқ пайдо бўлади. Бу Роберто Левандовскининг "Бавария" клубини тарк этганидай гап. У ерда ҳеч ким "ура" деб бақирмайди. Улар сезиларли даражада кучсизланади, бу бизга ҳам тегишли.

Биз уни сақлаб қолишимиз, табиий ҳолат. Унинг шартномаси мавжуд ва у ерда товон пули борасидаги банди бор. Барибир ҳам биз ҳеч нарса қила олмаймиз. Вернер "Лейпциг"нинг нимага қодир эканлигини билади. Унинг кучайиши учун имкониятлари жуда ҳам кўп. Бу менинг ишим аҳир", - дейди Нагельсманн.

Ўқилган: 559
РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар Юлиан Нагельсманн

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича