Жанфранко Дзола: Азар ва Виллиан Саррининг машғулотларидан азобланишган

"Челси" клубининг афсонаси Жанфранко Дзола нима сабабдан жамоа етакчилари Маурицио Саррининг фалсафасини қабул қилишмагани борасида айтиб ўтди.

"Челси" клубида истъедодли футболчилар бор эди, масалан Азар ва Виллиан. Улар ўйинни ҳал қилувчи футболчилар сарасига киради, бироқ биз ўтказадиган машғулотлар ва машқлардан азобланишар эди. Бу бошқа футболчилар учун унчалик муҳим бўлмаган.

Ростини айтаман, ушбу машқлар улар учун зерикарли эди, лекин ишлашда давом этди ва шунинг учун ҳам қолган жамоаларда пасайиш бўлганда, уларда охиригача ўйинларида ўсиш бўлди.

Бошида "Челси"нинг ҳамма ўйинчилари бизнинг айтганларимизни қўллаб-қувватлашган. Ўзларини ажойиб тутишар эди. Барчасини бажаришар, бироқ ҳафталаб бу нарса давом этаверганидан кейин ўйинчилар чарчади.

Бироқ бу бизнинг ишимизнинг бир қисми. Баъзида бунга кўникиш керак ва шундагина ўсишга эришасан", - дейди Дзола.

Сарри "Челси" клубини ўтган мавсум бошқарган, Дзола эса унинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 2018/19 мавсумдан кейин ҳар икки мутахассис жамоани тарк этишди.

Ўқилган: 1954
Виллиан Маурицио Сарри Челси Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича