Рюдигер Вернерни "Челси"га ўтишга чақирмоқда

"РБ Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер ёзда бошқа жамоага ўтиш учун яқин турибди.

Sport Bild нашрининг маълум қилишича, "Челси" клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер Тимо Вернер билан яқиндан дўстлашади, улар "Штутгарт" клубида бирга тўп суришган. Антонио ўз дўстига "Челси" клуби сафига ўтишига чақирмоқда.

Аввалроқ Вернер "Ливерпуль" клубига ўтиш учун яқин тургани айтилган эди. Ҳужумчи учун "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқмоқда.

Ушбу мавсум Вернер Германия чемпионатининг 28 та ўйинида иштирок этган бўлиб, 24 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 764
РБ Лейпциг Тимо Вернер Трансферлар Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича