"Арсенал" клуби ҳам Коутиньо учун курашга қўшилди

Трансфер ҳуқуқи "Барселона" клубига тегишли бўлган "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоасини ўзгартириши мумкин.

Мюнхен клуби бразилиялик футболчини сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаганидан кейин, ўйинчи кейинги мавсум қаерда тўп суришини билмайди, деб маълум бермоқда Mundo Deportivo нашри.

Коутиньо Англияга қайтишни истайди, унга кўпроқ "Челси" ва "Ньюкасл" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Футболчи учун курашга "Арсенал" клуби ҳам қўшилди. Коутиньо мураббий Микель Артетанинг талабларига жуда ҳам мос келади. Музокараларни "Барселона" клубининг собиқ спорт директори ва ҳозирда лондонликларда ҳудди шу лавозимни эгаллаб келаётган Рауль Санльеи олиб боради.

Футболчи билан "Манчестер Юнайтед" ва "Лестер" клублари қизиқишмоқда. "Барса" Коутиньони сотишга тайёр, бироқ уни 100 млн еврога бахоламоқда ва нархни туширмоқчи эмас. Бразилиялик футболчи "Барселона"да қолиши ҳам мумкин.

Ўқилган: 996
Арсенал Бавария Барселона Филиппе Коутиньо Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича