The Telegraph: Англия чемпионати 17 июнь куни "Ман Сити" – "Арсенал" ўйинлари билан қайта бошланади

АПЛ клубларининг бугунги йиғилишида мавсумни қайта бошлаш санаси борасида қарор қабул қилинди, деб маълумот бермоқда The Telegraph нашри.

Премьер-лиганинг қайта тикланиши 28-турнинг қолдирилган икки ўйини: "Манчестер Сити" – "Арсенал" ва "Астон Вилла" – "Шеффилд Юнайтед" билан 17 июнь куни содир бўлади. Шунда барча клублар 29 тадан ўйин ўтказган бўлади.

30-тур 20 июнь куни бошланади ва дам олиш кунлари давом этади. Битта ўйиннинг 19 июнь куни бўлиши ҳам мумкин.

АПЛда уч босқичли коронавирусга тест олиш жараёни бўлиб ўтган. 12 та касалланиш ҳолатлари аниқланган.

Ўқилган: 619
Англия чемпионати Арсенал Коронавирус Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича