“Челси” ва “Арсенал” клублари “Аякс” футболчиси учун курашишади

“Челси” ва “Арсенал” жамоалари “Аякс” ҳимоячиси Николас Тальяфико билан шартнома имзолашга ҳаракат қилиб кўради. Бу ҳақда Англия матбуоти хабар бермоқда.

“Аякс” 27 ёшли футболчининг сотувидан 25 миллион евро ишлаб олмоқчи. Кутилишича, Тальяфико фаолиятини АПЛда давом эттиради.

Футболчи ушбу мавсум Голландия чемпионатида 38 та ўйинда 5 та гол ва 7 та самарали пас берди.

Ўқилган: 748
Арсенал Аякс Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича