“Порту” футболчиси “ПСЖ”га ўтишга яқин турибди

“Порту” ҳимоячиси Алекс Теллес фаолиятини “ПСЖ”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда португалиялик журналистлар хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, томонлар шартнома борасида келишиб олишган. “Порту” футболчининг сотувидан 25 миллион евро ишлаб олади.

Эслатиб ўтамиз, Теллесга “Челси”, “Ювентус”, “Атлетико” ва “Барселона” каби клублар ҳам қизиқиш билдирган

Ўқилган: 1672
Порту ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича