АПЛ клублари бир овоздан тўлақонли машғулотлар тикланишига розилик беришди

Бугун Англия премьер-лигаси клублари тўлақонли машғулотларнинг тикланиши борасида овоз бериш жараёни бўлиб ўтди.

Лига матбуот хизматининг маълум қилишича, Англия чемпионатининг барча клублари вакиллари тўлақонли машғулотлар тикланишини қўллаб-қувватлашди. Бу АПЛ нинг яна тикланиши борасида яна бир қадам ташланди деб қаралмоқда.

Шу билан бирга, жамоа базаларида барча эҳтиёткорлик чораларига риоя қилинади, ўйинчилар эса бир ҳафтада икки маротаба коронавирусга тест топширади.

Буюк Британияда 265 786 та коронавирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланган. 37 093 та одам вафот этган.

Ўқилган: 572
Англия чемпионати Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича