"Боруссия" Д раҳбарлари сўнгги ойларда Нико Ковач билан алоқалашган

Дортмунднинг "Боруссия" клуби бош мураббийни ўзгартириш борасида ўйламоқда.

Bild нашрининг маълум қилишича, "Боруссия" раҳбарлари охирги ойларда "Бавария" клубининг собиқ устози Нико Ковач билан алоқага чиққан.

Ҳозир жамоани Льюсен Фавр бошқармоқда. "Боруссия" Бундеслигада 2-поғонада кетмоқда ва етакчи "Бавария"дан 7 очко қолиб кетган, чемпионат якунланишига эса 6 тур қолди.

Бундан ташқари, "Боруссия" клуби ЕЧЛ 1/8 финал босқичида "ПСЖ"га мағлуб бўлиб мусобақани тарк этган.

Ўқилган: 1053
Боруссия Д Германия чемпионати Нико Ковач

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича