Матс Хуммельс: "Бавария"дан ташқари ҳамма жамоа соврин учун курашдан чиқишди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Матс Хуммельс Германия бундеслигасининг 28-тур "Бавария" жамоасига қарши ўйин борасида фикр билдириб ўтди.

"Биз жарима майдонида жуда ҳам кўп вазиятларни қўлдан бой бердик – тепиш учун икки ёки учта имконият бўлди. Бизга охирги пас етишмади. Айни керак паллада сўнгги паснинг йўқлиги панд берди, имкониятлар бўлди.

Гол уришга имконият бўлганида эса якунга етказиш етарлича яхши бўлмади. Мен буни кучсиз ўйин бўлди дея олмайман. Бизга шунчаки озгина етмади.

Ҳозир "Бавария" клубидан ташқари ҳамма жамоалар соврин учун курашни тарк этди. Энди "Бавария"нинг совринни қўлга киритиши фақатгина ўзларига боғлиқ бўлиб қолди.

Биз 7 очкога ортда қолмоқдамиз. Қўлимиздан келадиган ягона иш – қолган барча ўйинларда ғалаба қозониш ва уларнинг 6 та ўйиннинг учтасида очко йўқотишига умид қилиш", - дейди Хуммельс.

Ўқилган: 1158
Бавария Боруссия Д Германия чемпионати Матс Хуммельс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича