Аллегрининг яқин орада "ПСЖ" ёки "Манчестер Юнайтед"ни бошқариши кутилмоқда

"Ювентус" ҳамда "Милан" клублари собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри таътилдан қайтди ва тез орада ишни бошлаши кутимоқда.

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, ушбу мутахассис оиласи билан Италияда қолишни маъқул кўряпти. Аммо, А серияда ўзига мос иш топиши амри маҳол эканлиги айтилмоқда.

У билан "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари қизиқиб туришибди. Уле Гуннар Сульшер эса, биринчи имкониятдаёқ ишидан озод этилади.

Яна бир топ клуб "ПСЖ" ҳам Томас Тухелни кетказиб, Аллегрига иш таклиф қилмоқчи.

Ўқилган: 921
Манчестер Юнайтед Массимилиано Аллегри Оле-Гуннар Сульшер ПСЖ

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича