Танишинг, ЕЧЛ тарихидаги энг кучли мураббийлар! Топ-10

Squawka нашри Европа Чемпионлар лигаси мусобақаси тарихидаги энг кучли мураббийларнинг рўйхатини тузиб чиқди.

Унга кўра, биринчи ўринни "Реал" Мадрид клуби бош мураббийи Зинедин Зидан қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, айнан у кетма-кет 3 марта ЕЧЛни ютиб олганди.

Иккинчи ўринга "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиола лойиқ кўрилган. У икки марта (2009 ва 2011 йиллар) бош совринни қўлга киритган.

Учинчи ўринни "Эвертон" бош мураббий Карло Анчелотти эгаллади. У "Милан" билан 2003 ва 2007 йиллар ҳамда "Реал" билан 2014 йилда ғолиб бўлган.

Топ-10 билан танишинг:

1. Зинедин Зидан ("Реал")
2. Хосеп Гвардиола ("Барселона", "Бавария", "Манчестер Сити)
3. Карло Анчелотти ("Парма", "Ювентус", "Милан", "Челси", "ПСЖ", "Реал", "Бавария", "Наполи")
4. Жозе Моуринью ("Порту", "Челси", "Интер", "Реал", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм)
5. Луи ван Гал ("Аякс", "Барселона", "Бавария", "Манчестер Юнайтед")
6. Алекс Фергюсон ("Манчестер Юнайтед")
7. Юпп Хайнкес ("Реал", "Бавария")
8. Висенте дель Боске ("Реал")
9. Рафаэль Бенитес ("Ливерпуль", "Интер", "Челси", "Наполи", "Реал")
10. Оттмар Хитцфельд ("Боруссия" Д, "Бавария").

Ўқилган: 4593
Европа Чемпионлар лигаси Зинедин Зидан Карло Анчелотти Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича