Вьетнам футбол ўйинларини мухлислар билан бошлаган илк давлат бўлди

Вьетнам коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффусдан кейин футбол мавсумини тиклади.

Танаффусдан кейинги илк ўйин "Нам Дин" ва "Хоангань Зялай" жамоалари ўртасида ўтди. Жамоалар миллий кубокнинг 1/16 финал босқичи доирасида учрашишди. Биринчи ва иккинчи бўлимлар охирида киритилган голлар эвазига меҳмонлар ғалаба қозонди.

Бошқа давлатдан фарқли ўлароқ, Вьетнам мавсумни мухлислар билан тўлақонли бошлади. Бутун дунёдаги қолган мусобақалар бўш трибуналарда давом эттирилди.

Ўқилган: 3823
Коронавирус Осиё футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича