Клопп коронавирус туфайли Вернер билан ғойибона суҳбатлашди

"РБ Лейпциг" клуби ҳужумчиси Тимо Вернер "Ливерпуль" сафига ўтиши мумкин.

Sport Bild нашрининг маълумотига кўра, ҳужумчи "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп билан видео алоқа ёрдамида суҳбатлашди.

Олдинроқ Клопп Вернерни "Ливерпуль" клубига ўтишига кўндириш учун учрашмоқчи эканлини маълум қилинган эди. Бироқ пандемиядаги таъқиқлар туфайли учрашувни ташкил қилиб бўлмади, шунинг учун ҳам видео алоқа ёрдамида суҳбат олиб борилди.

Вернер фақатгина "Ливерпуль" клубига ўтиш истайди, агар трансфер амалга ошмаса "Лейпциг"да қолиши ошкор этилган. "РБ Лейпциг" ушбу мавсум Германия чемпионлигини қўлга киритмаса Вернернинг товон пули 50 млн еврога тушиши кўзда тутилган.

Ўқилган: 563
Коронавирус Ливерпуль РБ Лейпциг Трансферлар Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича