Эдегорга Зидан кейинги мавсум имконият тақдим этадиган бўлди

"Реал Сосьедад" клубида ижарада тўп сурувчи "Реал" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор кейинги мавсум мадридликлар сафида имконият тақдим этиладиган бўлди.

As нашрининг маълумот беришича, 21 ёшли норвегиялик футболчи "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг режаларига киради. Шу ёзда футболчи ижарадан чақириб олинади ва биринчи жамоада ўйнаши учун имконият тақдим этилади.

"Реал" клуби тушиб қолган молиявий қийинчиликлар туфайли Эдегорга жамоани кучайтирувчи куч сифатида қаралмоқда.

Аввалги маълумотларга кўра, Эдегор мавсум якунлангандан кейин "Реал"га қайтишни истамаяпти ва Мадридга Лука Модрич кетган тақдирдагина келишини мумкин.

Эдегорнинг "Реал" клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойига қадар амал қилади. Эслатиб ўтамиз, норвегиялик футболчи Мадрид клубида 2015 йили дебют қилган эди ва ўшанда футбол 16 ёш ва 157 кун билан "Реал" тарихидаги энг ёш дебютант бўлган.

Ўқилган: 683
Зинедин Зидан Испания чемпионати Мартин Эдегор Реал Мадрид Реал Сосьедад

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича