Фабрегас: Моуриньо топ-ўйинчилар учун идеал мураббий

"Монако" клуби ярим ҳимоячиси Франсеск Фабрегас "Челси"да Жозе Моуриньо билан бирга фаолиятини ёдга олди.

"Моуриньо билан ишлаш давомида, мен шуни тушуниб етдимки у мураббий сифатида менинг фикрларимни яхши бошқарар эди. У топ-ўйинчилар учун идеал мураббий. Жозе руҳий тайёргарлик борасида кўп ишлайди, сизни олдинга чорлайди. Яхши ўтган баҳсдан кейин у дабдала ўтган ўйин ҳақида менга айтиб кетди, мен эса ундан яхши ўйин ҳақида эшитишни кутган эдим.

2014 йили менга қўнғироқ қилиб: "Менга иккита ўйинчи керак. Мен албатта Диего Костани олиб келаман ва ўтишни истасанг сени ҳам"... Шундан кейин у қоғозни олиб схемалар чизиб: "Ушбу жамоа чемпион бўлади" деган.

Унда жуда ҳам яхши ишлайдиган тизим бор. Ва бу тизим ишлаши учун унга аниқ ўйинчилар керак", - дейди Фабрегас.

Ўқилган: 841
Жозе Моуринью Монако Сеск Фабрегас Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича