Ибрагимович учун мавсум тугади ҳисоби. У машғулотлардан жиддий жароҳат олди

Ҳужумчиси Златан Ибрагимович "Милан" клубининг машғулотлари чоғида жуда жиддий жароҳат олди ва базани муддатидан аввал тарк этган.

Дастлабки маълумотларга қараганда, швециялик футболчи товонни ушлаб турувчи орқа пайни ("ахиллово сухожилие") узиб ёки чўзиб олган.

Яқин вақт ичида у тиббий кўрикдан ўтади.

Агар шу диагноз тасдиқланса, Златан қолган мавсумни ўтказиб юборади ва бошқа "Милан" таркибида майдонга тушмайди.

Ўқилган: 1302
Жароҳатлар Златан Ибрагимович Машғулотлар Милан

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича