Ишчи гуруҳ Жалақудуқ туманида спортнинг ривожи йўлида олиб борилаётган ишлар билан танишди

Охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитацияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилояти Жалақудуқ туманида жойлашган Болалар-ўсмирлар спорт мактабининг моддий-техника базаси ҳолати, интернет билан жиҳозланганлиги ва тезкор ахборот алмашув тизимининг фаолияти ўрганилиб, бу борада айни дамдаги ҳолатни янада яхшилаш борасида вазирлик томонидан спорт мактабига кўмак кўрсатилди.

Шунингдек, БЎСМнинг кадрлари салоҳияти ва тренерларга бўлган эҳтиёжи ҳамда уни бартараф этиш бўйича мақсадли қабул бўйича таклифлари ўрганиб чиқилди.

Бундан ташқари, туманнинг спорт турларига ихтисослашуви, моддий техник базасининг ҳолатини янада ривожлантириш, спорт инвентарлари сони ва бугунги ҳолати, терма жамоа аъзоларини шакллантириш масалалари бўйича ишчи гуруҳ туман масъулларига яқиндан кўмак кўрсатилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 265
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича