Харт: Гвардиола "Манчестер Сити"га келганида чўчиб тургандим - у менга "қуришим" кераклигини айтган

"Бёрнли" клуби дарвозабони Жо Харт "Манчестер Сити"га Хосеп Гвардиола келганида ўзининг ўрнидан хавотирга тушгани ҳақида гапириб ўтди.

"Сити"га бош мураббий этилиб Гвардиола тайинланганида менинг тақдирим нима бўларкан, деб хавотирга тушгандим. Кейин мен Евро-2016 мусобақасидан кеч қайдим. Келсам у мени чақириб, шу трансфер мавсумидаёқ йўқолишим кераклигини айтди.

У шуниси билан ҳам буюкдир. Айтадиям - сўзида турадиям. Мен ҳафа бўлмадим ва кетдим", - дейди Харт.

Эслатиб ўтамиз, Жо "шаҳарликлар" таркибида 2006-2018 йиллар ичида тўп сурди. Гвардиола келгач, у ижарага кетган.

2018 йилда "Бёрнли" 3,9 млн еврога сотиб олганди.

Ўқилган: 994
Жо Харт Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича