Онлайн машғулот: Ўзбекистон Республикаси Rowing & Canoe федерацияси

Дўстлар!

Ҳар доимгидек, жадвал бўйича машғулотлар! Бугун Ўзбекистон Республикаси Rowing & Canoe федерацияси, Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг иккинчи онлайн-машғулотлари бўлиб ўтди. Спортчилар махсус профессионал тренажёрларда мураббийлар ва тиббиёт ходимларининг қатъий назорати остида интенсив машғулотлар ўтказишди.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашни, соғлиғини мустаҳкамлаб боришни ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришни тавсия қилади. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

Ўқилган: 262
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича