Испания Ла Лигаси 11 июнь куни бошланади

Испания Ла Лигаси президенти Хавьер Тебас мамлакат миллий чемпионатининг қачон давом эттирилиши ҳақида гапириб ўтди.

"Шу йилнинг 11 июнь куни ўйин бўлиб ўтишига умидимиз катта. Унда "Севилья" - "Бетис" учрашви бўлади.

Биз унда коронавирус туфайли вафот этганларнинг хтирасини ёдга оламиз. Мазкур кунни ҳукумат тасдиқлашини истардик.

Айни пайтда эса мақсадимиз - жамоавий машғулотларни тиклаш. Шу ҳафтада яқин тўрт турнинг тақвимини эълон қиламиз", - дейди Тебас.

Ўқилган: 801
Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича