Мия қандай ишлайди?

Мия инсон танасининг кўп функцияларини бошқарадиган ва тартибга солувчи марказий асаб тизимининг асосий органидир. Нафас олиш ёки юрак ритми, уйқу, очлик, ташналик каби ҳаётий эҳтиёжлардан бошлаб юқори функцияларгача: фикрлаш, хотира, эътибор, ҳис-туйғулар ва хатти-ҳаракатларни бошқаради.

Миянинг асосий функциялари қуйидагилардан иборат:

Тана ҳарорати, қон босими, юрак уриши, нафас олиш, уйқу, овқатланишни назорат қилиш.
Ҳиссий органлардан олинган барча маълумотларни қабул қилиш, қайта ишлаш, узатиш ва таҳлил қилиш.
Ҳаракатни бошқариш: юриш, югуриш, нутқ сўзлаш, тик туриш.
Ҳис-туйғуларимиз ва ҳаракатларимиз учун жавобгар.
Юқори маълумот функцияларини бошқаради: хотира, ўрганиш, идрок.

Мияда тахминан 86 миллиард асаб ҳужайралари мавжуд ва шунчаки қайғулар, оғриқ, ғам ва кўз ёшлар каби қувонч, завқ, кулги ва ҳазилларимизни ҳам тартибга солади. Мия туфайли донишмандлик ва билимга эга бўламиз, кўрамиз ва эшитамиз, бадбашарани гўзалдан, ёмонни яхшидан, мазани бемазадан ажратамиз. Мия туфайли ақлдан озамиз ва қўрқамиз, қўрқув ва даҳшатни енгамиз. Мия соғлом бўлмаганда, буларнинг барига чидашимизга тўғри келарди.

Мия нейронлар ўртасида маълумот узатиш, нейрон алоқаларни шакллантириш орқали ишлайди, унинг шаклланишига янги маълумот ва ҳаёт тажрибаси ёрдам беради.

Шундай қилиб, миямизда «Синапслар» деган қандайдир йўл пайдо бўлади.

Биринчи тажриба ёки янги маълумотни олиш билан “йўл” гўё сўқмоққа айланади. Тажриба ўрнатилгандан сўнг, сўқмоқда йўл пайдо бўлади ва кейин тўлақонли «шоссе» ҳосил бўлади. Шунга асосланиб, ўрганишни тўхтатганимизда, мия ва синапслар билан нима содир бўлишини тушуниш осон кечади. «Йўллар» тарк этилиб, аста-секин вайрон бўлади ва охир-оқибат йўқолади. Шунинг учун уни доимий ривожлантириш ва фойдали маълумотлар билан озиқлантириб туриш керак. Aсосийси, ҳамма нарсани эслай олмаслигингиздан хавотирланманг. Мия танадаги энергиянинг 20 фоизини сарфлайди. Aгар ташқаридан келган барча маълумотларни эслаб қолганида эди, шунчаки ақлдан озардик.

Шунинг учун машғулотда иккита асосий қоидани ёдда тутиш керак:

Узлуксиз таълим + янги маълумот олиш.
Уйқу.

Уйқу пайтида синаптик бирикмаларнинг энг фаол ўсиши кузатилади, чунки мия кун давомида олинган маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилишни бошлайди.

Миянинг пластиклиги, шунингдек, янги алоқаларни ўрнатиш ва эскисини кучайтириш қобилияти туфайли мунтазам машғулот орқали билим қобилиятимизни яхшилаб боришимиз мумкин.

Ўқилган: 332
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича