Рустам Шоабдураҳмоновни табриклаймиз!

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Марказий Осиё қиличбозлик конфедерациси президенти, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Шоабдураҳмонов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Ҳурматли Рустам Мавзурович,

Сизни бугунги қутлуғ 58 ёшингиз билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Олимпия ҳаракати жамоатчилиги ва ўзбек спорти жонкуярлари номидан самимий муборакбод этиб қоламиз. Муҳтарам президентимиз бошчилигида ўзбек спортининг мана шундай ривож топиб боришида Сизнинг ҳам хизматингиз беқиёс. Сиздаги ватанпарварлик, олижаноблик фазилатлари доимо жўш уриб турсин, деб қоламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик ва куч-ғайрат тилаб қоламиз. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

Ўқилган: 337
Рустам Шоабдураҳмонов Туғилган кунлар Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича