"Барселона" клуби Неймарнинг қайтиши борасидаги масалани июль ойининг охирига қолдирди

"Барселона" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Неймарни сотиб олмоқчи.

Каталония клуби уни ёзда қайтариб олишни режалаштирган, бироқ ушбу режани пандемия ҳалақит берди. Diario Sport нашрининг маълум қилишича, келишув ҳали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ҳозирча, "Барса" Лаутаро Мартинес ва Миралем Пьяничларнинг трансфери устида ишламоқда.

Кейин эса "Барселона"  30 июньгача харидлардан таҳминан 100 млн ишлаб олмоқчи. Неймарга келадиган бўлсак, бир тарафдан унинг трансфери учун пул керак, бошқа томондан эса – "Барса" бразилиялик футболчи ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритиш учун асосий рол сифатида ўйнайди деб ҳисобламоқда ва плюс ўйинчилар унинг қайтишини истамоқда.

"Барса" ва "ПСЖ" ўйинчилар алмашиши мумкин. Каталонияликлар ўтган йилгидан кўра, бу йили келишувни амалга ошириш имконияти кўпроқ деб ҳисобламоқда.

Бироқ ҳозир "Барса" ниманидир режалаштирмаяпти ва июль ойининг охирига қадар кутишни ўйламоқда.

Ўқилган: 618
Барселона Неймар ПСЖ Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича