Баллак: ван Дейк хурсанд бўлсин, Дрогба, Анри, Руни, ван Перси, Тевес каби ҳужумчиларга қарши ўйнамагани учун

"Байер", "Бавария" ва "Челси" клублари собиқ ярим ҳимоячиси Михаэль Баллак "Ливерпуль" ҳимоячиси Вирджил ван Дейк ҳақида гапириб ўтди.

"Ван Дейкга жудаям омад кулиб боқди. У шундай даврда ўйнаяптики унда Дидье Дрогба, Фрэнк Лэмпард, Алан Ширер, Тьерри Анри, Уэйн Руни, Робин ван Перси, Карлос Тевес, Эммануэль Адебайор, Диего Коста каби ҳужумчилар унга қарши ўйнашмаяпти.

Ҳайронман, уни негадир АПЛнинг энг кучли ҳимоячиси дейишмоқда", - дейди Voetbal International нашри Баллак сўзларини келтириб.

Ўқилган: 784
Виржил ван Дейк Мозий юлдузлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича