Фабрегас 15 ёшида "Арсенал"га эмас, бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин бўлган

"Монако" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас 2003 йили 15 ёшида "Барселона" клубидан "Арсенал"га эмас, балки "Манчестер Юнайтед" сафига ўтиб кетиши мумкин бўлганини тан олди.

"Ўша пайтлари менда "МЮ"дан ҳам таклиф бўлган. Мен – Лондон ва Манчестер шаҳарларига ташриф буюришим керак эди. Июнь ойининг ўрталарида Колнига келганимда ҳамма таътилда бўлган, Венгер эса Парижга кетган экан. У шахсий самолётида учиб келиб мени кутиб олди. Ўша пайтдаги клуб вице-президенти Дэвид Дин ҳам келгани эсимда.

Мен ҳайратда эдим. Вау...Венгер. Мен 15 ёшдаман, ҳеч ким бўлсам, бу одам эса мени деб таътилини бузиб келди. Суҳбатлашдик, у менинг онам билан гаплашди ва машғулотлар базасини кўрсатди. Ва мен ушбу лойиҳани севиб қолдим", - дейди Фабрегас.

Ўқилган: 882
Арсенал Арсен Венгер Монако Сеск Фабрегас

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича