Футбол бўйича ЖЧ олтин медаллари аукционда 155 минг еврога сотилди

Айни пайтда жаҳондаги кўплаб савдо-сотиқлар, аукционлар ҳам онлайн тарзда олиб борилмоқда. Ўтказилган аукционлардан бири спорт олами учун ҳам аҳамиятли бўлиб, унда футбол бўйича турли йиллардаги 3 та ЖЧнинг олтин медаллари ҳамда афсонавий баскетболчи Кобе Брайантнинг шахсий буюмлари сотувга қўйилган.

Аукцион якунларига кўра кўра ЖЧ-2018 олтин медали 65 минг евро, ЖЧ-2002 олтин медали 46 минг евро, ЖЧ-1994 олтин медали 44 минг еврога сотилган. Баскетбол бўйича икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, 5 карра МБА чемпиони Кобе Брайантнинг шахсий буюмларини ҳарид қилган тадбиркор бунинг учун 185 минг евро тўлашига тўғри келди.

Француз нашрлари тарқатган ушбу хабарда айнан қайси жаҳон чемпионларининг медаллари сотилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ўқилган: 446
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича