Бир неча футболчилар "Барселона"ни тарк этмоқчи эмаслар

Молиявий инқироз туфайли "Барселона" бир неча футболчилар билан хайрлашмоқчи, бироқ улар жамоани тарк этмоқчи эмас.

Каталонияликлар раҳбарияти таҳминан 200 млн еврога тенг маош қадйномасини камайтирмоқчи.

Бироқ бир неча футболчилар бошқа жамоалардан таклифлар бўлишига қарамай, "Камп Ноу"ни тарк этмоқчи эмас.

As нашрининг маълумотига кўра, ушбу масалада Артуро Видаль, Артур, Иван Ракитич, Самюэль Умтити ва Неталар қатъий қолишни танлашмоқда.

Айрим футболчилар оммавий равишда "Барселона"да қолиш истагини билдирган, айримлари эса бу ишни яширин амалга оширишди.

Бугун "Барселона" клуби фақатгина уч нафар футболчисини аниқ қолдириши, қолганлари борасида таклифларни кўриб чиқишини маълум қилди.

Ўқилган: 2125
Артуро Видаль Барселона Иван Ракитич Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича