Янги “Манчестер Сити”ми ёки ундан камтарроқми?
 
Бирор жамоа миллионларга харид қилинса, дарҳол мухлислар чемпионлик, юлдуз футболчилар хариди, янги стадион ҳақида гапиришни бошлашади. Лекин буларнинг ҳаммаси кам эҳтимолли. “Ньюкасл”ни янги раҳбарият қўл остида нималар кутмоқда? Келинг муҳокама қиламиз.
 
Ҳеч қандай Sports Direct
 
“Ньюкасл” катта шаҳарнинг машҳур жамоаси ҳисобланади. Айниқса, ”Сундерленд”нинг пастлаб кетгани эвазига “Ньюкасл” Англиянинг бу қисмида катта жамоалардан бири бўлиб қолди. Унинг ўзига яраша мухлислари ва ўзига хос тарихи бор.
Жамоа эгаси Майкл Эшли ўз мансабини суистеъмол қилди. У жамоанинг стадиони “Сент-Жеймс Парк”ни Sports Direct учун катта реклама тахтасига айлантирди.  Стадионнинг барча қисмида компания логотиплари туширилган эди. Биринчи ўринда раҳбарлар ғурур билан стадионнинг аввалги ҳолатига қайтаришади.
 
Мухлислар садоқатининг қайтиши
 
АПЛдаги жамоаларнинг хўжайинлари, “Борнмут”дан “Лестер”гача, барчаси билишадики, муваффақият калити – мухлисларнинг ишончи ҳисобланади. Ташкилотчилар мухлислар билан дўстлашиши ва уларни қўллаб-қувватлашлари керак. Аммо Эшлининг даврида бу ҳақида ҳеч ким ўйламасди. Ўзингиз ўйлаб кўринг, Алан Ширер билан тортишиб қолгач, унинг шарафига қўйилган барни номини ўзгартирди. Сер Бобби Робсон билан ҳам шундай ҳодиса юз берганди.
Араблар бу ерга бегона. Аммо улар мухлислар билан илиқ муносабатни йўлга қўйишса, бу жамоа учун фойдали бўлади.
Оддий тузилма
Майкл Эшли билан боғлиқ муаммо шунда эдики, унинг даврида жамоа ўзини жуда ноаниқ тутар эди. Спорт директорлари жудаям тез келиб кетишар эдики, кўпчилик уларнинг исмини билишга ҳам улгурмас эди. Профессионал шартномалар ўрнига хўжайиннинг дўстлари унга ёрдам берарди.
Топ-жамоалар бундай ишламайди. Кўпчилик раҳбарлар бундай ишларни ўзлари қилишмайди, балки ҳар вазифа учун вакиллар тайинлашади. “Ман Сити”да Чики Бегиристайн, “ПСЖ” Нассер Аль Хелаифи, “Реал”да Флорентино Перес шундай ишлашади.
 
Янги катта ҳомий
 
Давоми бу ерда