Кике Сетьен: Неймар билан ишлашни истайман

"Барселона" клуби бош мураббийи Кике Сетьен "ПСЖ" ҳужумчиси Неймар билан бирга ишлашидан хурсанд бўлишини айтиб ўтди.

"Албатта, мен Неймар билан ишлаш имкониятини қўлга киритишни истайман. Биз унинг даражаси ҳақида гаплашмоқдамиз.

Бахтимга битта орзуимни рўёбга чиқардим – дунёдаги энг яхши ўйинчи билан ишлаш. Мен Лео Месси ҳақида айтмоқдаман.

Неймар борасида эса кейин нима бўлишини кўрамиз, аммо мен хурсанд бўлган бўлар эдим, нимага йўқ экан?", - дейди Сетьен.

Ўқилган: 423
Барселона Кике Сетьен Неймар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича