"Бавария" клуби Коутиньони "Барселона"дан сотиб олмади, лекин ўзида олиб қолиши мумкин

"Бавария" клуби "Барселона"дан ижарага олган ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньони сотиб олиш имкониятидан фойдаланмади, деб хабар бермоқда мюнхенликлар директорлар кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге.

"Футболчини сотиб олиш вақти ўз якунига етди, биз ундан фойдаланмадик.

Энди клуб кейинги мавсум учун жамоа таркибини аниқлайди ва у ерда Коутиньо бўладими йўқми ҳал этилади", - дейди Румменигге Der Spigel нашрига.

Румменниггенинг сўзларига кўра, клуб пандемия туфайли юзага келган инқироздан кейин ҳаражамларини қисқартиради ва трансфер бозорида камроқ харидни амалга оширади.

Коутиньо ушбу мавсум 32 та ўйинда 9 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 547
Бавария Барселона Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича