“Милан” Йовични ижарага олмоқчи

“Милан” жамоаси “Реал” ҳужумчиси Лука Йовичга қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар футболчини икки йилга ижарага олмоқчилар. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

“Милан” футболчи учун йилига 5 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб раҳбарияти футболчининг трансфери борасида “Реал” билан музокараларни олиб бормоқда.

Йович ушбу мавсум Испания чемпиоантида 15 та ўйинда 2 та гол ва 1 та самарали пас берди.

Ўқилган: 976
Милан Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича