"Локомотив": Ўтган 10 йилликка оид баъзи фактлар

Ўзбекистоннинг уч карра чемпиони “Локомотив” ўтган 10 йилликнинг фақат бир мавсумини (2011) биринчи лигада ўтказган.  Ўшанда жамоа 2010 йил якунларига кўра олий лигани тарк этганди.

Ўтган ўн йил ичида “Локомотив” олий лигада жами 252та учрашув ўтказиб,  шундан 150тасида ғалаба қозонган.  53та баҳс дуранг билан якун топган бўлса,  “темирйўлчилар” 49 ўйинда мағлуб бўлишган.

Қизиқарли фактлар:

15 - “Локомотив”нинг “Навбаҳор” ва “Бухоро”га қарши ғалабалари сони айнан 15тани ташкил этяпти.  Демак,  “Локо” ўтган ўн йилда энг кўп шу икки жамоани мағлуб этган.

1 - “Хоразм” ва “Сурхон” клублари шу пайтгача фақат бир мартадан мағлубиятга учратилган.

44 - Ўтган ўн йилликда “Бунёдкор” дарвозасига киритилган жами голлар сони 44тани ташкил қиляпти.

2 - Жамоамиз “Хоразм”,  “Сурхон” ва “Обод”дан ҳозиргача фақат иккитадан гол ўтказиб юборган.

+31 - Бу кўрсаткич “Сўғдиёна”га қарши ўзаро ўйинлардаги тўплар фарқи.

Манба: "Локомотив" телеграм канали

Ўқилган: 829
Локомотив

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича