Жейдон Санчо учун курашга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилди

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

ESPN нашрининг хабарига кўра, 20 ёшли инглиз футболчиси учун "Бавария" асосий даъвогар бўлиб турибди. Бундан ташқари, курашга "Манчестер Юнайтед" ҳам қўшилган.

Мюнхенликлар аллақачон футболчининг трансфери борасида асосий рақобатчиларига мурожаат қилиб бўлишди.

Футболчининг "Боруссия" билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача давом этади. Лекин, уни сотиб олишни истаганлар 120 миллион евро тўлашлари керак бўлади. Коронавирус бўлишига қарамасдан Дортмунд бу қийматни пасайтиришни истамаяпти.

Лекин, "МЮ" бу борада "Бавария"ни ортда қолдириб, "Боруссия" сўраган пулни бериши мумкинлиги айтилмоқда.

Ўқилган: 842
Бавария Боруссия Д Жейдон Санчо Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича