Онлайн машғулот: Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси

Дўстлар! Биз ҳар куни машғулотларни ва мусобақага тайёргарликни давом эттиряпмиз!

Бугун Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан иккинчи қўшма машғулоти бўлиб ўтди. Спортчилар бешкураш йўналишларидан бири – ўқ отиш машқини бажардилар.

Машғулотлар якунига етгач, Миллий олимпия қўмитаси президенти Р.М. Шаабдурахмонов спортчиларга фидойилик билан олиб бораётган ишлари учун миннатдорчилик билдирди ва федерация, вазирликлар ва қўмита уларга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади. Шунингдек, у спортчилар ва мураббийларнинг саъй-ҳаракатлари албатта профессионал натижа беришини таъкидлади.

Миллий олимпия қўмитаси барчани бундан кейин ҳам доимий ишлашга, соғлиғини мустаҳкамлаб боришга ва жисмоний машқларни мунтазам равишда бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ноодатий шароитда фидойилик билан машғулот олиб бориш истаги учун ташаккур билдиради.

Биргаликда барчасини енгиб ўтамиз!

Ўқилган: 256
UFF.uz Спорт Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича