"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Бернарду Силва бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
- Сиз АПЛда учинчи мавсум ўйнамоқдасиз ва лиганинг яхши ўйинчилари қаторида турибсиз. Гвардиола ва "Сити" сизга бунда қанчалик кўмак беришди?
- Гвардиоланинг футболни тушуниши, мен ишлаган бошқа мураббийлардан фарқ қилади. Мен энди "Ман Сити"га ўтганимда, кўникиш ва Гвардиола мендан нима исташини тушуниш учун вақт талаб қилди. Мен кўп нарсани ўргандим.
"Ман Сити"га ўтганим – менинг ҳаётимдаги энг яхши қарор деб ҳисоблайман. Мен Гвардиоладан, жамоадошларимдан ҳар куни нимадир ўрганаман, - дейди Силва.
25 ёшли португалиялик футболчи "Манчестер Сити" клубига "Монако" сафидан 2017 йили ўтган эди.
Бернарду Силва: Ҳаётимдаги энг яхши қарор – "Ман Сити"га ўтганим
Ўқилган: 2239