Анчелотти Роналду ҳақида: Унинг атрофида жамоа қуриш керак эмас, унга шунчаки қулайлик керак

"Эвертон" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти собиқ шогирдлари Криштиану Роналду ва Серхио Рамос борасида фикр билдириб ўтди.

"Криштиану Роналду атрофида жамоа қуриш керак эмас, унга майдонда қулай шароитлар яратиб бериш керак. Ҳимоя нуқтаи назарига қурилган қатъий режага, чизгига риоя қилдириш керак эмас деб ҳисоблайман, чунки ҳимояланувчи бошқа ўйинчилар бор.

Албатта, улар биргаликда ишлаши керак, чунки жамоа – бу ўйиннинг энг муҳим қисми, лекин Роналду каби ҳужумчилар ҳар бир ўйинда гол уришга қодир. Уларга ҳимоя ҳақида кўп ҳам маълумот керак эмас.

Бу каби ажойиб ўйинчи билан ишлаш – мураббий бўлишнинг энг осон йўли ҳисобланади, чунки улар профессионал, жиддий ва интилиш, ҳаракат кучли бўлади. Шундай экан бу осон йўл.

Серхио Рамос – у ҳам ажойиб уста. Ўйлайманки, унинг энг яхши сифатлари – бу тактик билим ва технике эмас, балки феъл ва атрофдагиларни руҳлантириш қобилияти. Рамоснинг айнан шу жиҳатлари муҳим ўйинларда асосий рол касб этиб келган", - дейди Анчелотти.

Ўқилган: 617
Карло Анчелотти Криштиану Роналду Эвертон

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича