Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ривалдо уэльслик футболчи Гарет Бэйлнинг "Реал"дан кетиши кераклиги ҳақида гапириб ўтди.
"Бэйлнинг MLS чемпионатига кетиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Лекин, АҚШга кетгунга қадар унинг Европада қиладиган ишлар кўп.
У тинчгина "Ньюкасл"га ўтиб кетавериши лозим.
"Реал"да у кам ўйин амалиётга эга бўлади. Англия клубига бўлса пулдор хўжайинлар келмоқда.
Фойдаланиб қолиши керак", - дейди Ривалдо.
Ривалдо Бэйлга "Реал"дан кетиб, "Ньюкасл"га ўтишни маслаҳат берди
Ўқилган: 2268