“Атлетико” ва “Наполи” клублари ўзаро футболчи алмашмоқчи

“Атлетико” ва “Наполи” ўзаро ҳужумчиларини алмаштиришлари мумкин. Мадридликлар ҳужумчиси Диего Коста “Наполи”га, Аркадиуш Милик “Атлетико”га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Италия матбуоти хабар бермоқда.

Таъкидланишича, Коста “Атлетико” сафида асосий таркибдан ўрин ола олмаяпти. Милик эса неаполликлар билан шартномасини узайтирмоқчи эмас.

Шунингдек, футболчига “Ювентус” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Ўқилган: 539
Атлетико М Наполи Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича