Кьеллини Суареснинг тишлаб олгани ҳақида: Унинг қилиқларидан маза қиламан. Ўзим ҳам майдонда маразман - бундан фахрланаман

"Ювентус" клуби ҳимоячиси Жорджо Кьеллини Уругвайга қарши кечган ЖЧ-2014 мусобақасини эслаб ўтди.

Хабарингиз бор, унда Луис Суареснинг Кьеллинини тишлаб олган эди.

"Тўғрисини айтсам, унинг қилиқларидан маза қиламан. Буларсиз Суарес оддий ўйинчи бўларди. Ўша куни ҳеч қандай қўрқинчли воқеа юз бермади. Мен бутун ўйин давомида Каванини қўриқлаб турдим. Бир-бримизга йўл бермасдик.

Бирданига мени елкамни тишлаб олганларини сезиб қолдим. Шунақа бўлди ва тамом. Луиснинг курашлардаги стратегияси шунақа. Менда ҳам худди шундай.

Биз Суарес билан ўхшашмиз. Ўша воқеадан 2 кун ўтиб мен унга телефон қилдим ва кечирим сўраш шартмаслигини айтдим.

Аслида, мен ҳам майдонда маразман ва бу билан фахрланаман", - дейди Кьеллини.

Ўқилган: 13557
Жаҳон чемпионати Жоржо Кьеллини Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича