Роберто Мартинес: Азар "Реал" клуби таркибида "Олтин тўп"ни қўлга киритиши мумкин

Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес "Реал" ярим ҳимоячиси Эден Азарга юқори бахо берди.

"У "Реал"да "Олтин тўп"ни олиши мумкин, бунга шубҳа йўқ. Баъзида янги клубда жуда қийин бўлади. Сен бутун кучинг билан ҳаракат қиласан ва "Реал" каби буюк клубда ўйнаётганингни тушунасан.

Эден камдан-кам ўйинларни ўтказиб юборади. У "Челси" клубидаги 8 йил давомида 18 та ўйин ўтказиб юборган. "ПСЖ" клубига қарши жароҳат олган ўйинда у футболдан лаззат олаётганини тушуниш мумкин эди.

Ўйлашимча, "Реал" мухлислари Азарнинг омадга эришишига ишонч билдириши мумкин", - дейди Мартинес.

Ушбу мавсум 29 ёшли бельгиялик футболчи жароҳати туфайли Ла Лиганинг 10 та ўйинида иштирок эта олди, битта гол ва тўртта голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 549
Бельгия терма жамоаси Олтин тўп Реал Мадрид Роберто Мартинес Эден Азар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича