Липпи Месси ҳақида: У сўнгги 15 йилда "Барселона" билан 4та ЕЧЛ кубогини қўлга киритди

Италия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Марчелло Липпи "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Месси "Барселона"да нечча йил ўтказди? Чемпионлар лигасининг нечта кубогини қўлга киритди? Сўнгги 15 йилда тўртта, беш йилда битта эмас", - дейди Липпи.

Месси "Барселона" клубида 2003 йилдан буён тўп сурмоқда. "Барселона" клуби билан футболчи чемпионлар лигасининг – 2005/06, 2008/09, 2010/11 ва 2014/15 мавсумда ғолиб бўлган.

Ўқилган: 1276
Барселона Европа Чемпионлар лигаси Лионель Месси Марчелло Липпи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича