"Бавария" клуби Санени 10-рақам остида ўйнашини истамоқда

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Лерой Сане тез орада "Бавария" клубига ўтиши мумкин.

Bild нашрининг маълумотига кўра, "Бавария" клуби Саненинг 10-рақам остида ўйнашини истамоқда. Бунинг учун футболчи бутун умр ўйнаган рақами 19 дан воз кечишга тайёр.

Ҳозирда 10-рақам остида "Бавария" клубида Филиппе Коутиньо тўп сурмоқда. Футболчи ижара асосида тўп суради, унинг трансфер ҳуқуқлари "Барселона" клубига тегишли.

Аввалроқ бу рақам Арьен Роббенга тегишли бўлган бўлиб, 10 мавсум "Бавария" клубида фаолият юритган.

Ўқилган: 744
Бавария Лерой Сане Манчестер Сити Трансферлар Филиппе Коутиньо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича