Пол Скоулз "Манчестер Юнайтед"дан кетиш мумкин бўлган иккита клубни санаб ўтди

"Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Поул Скоулз агар "қизил иблислар" таркибидан кетиш керак бўлганда қайси жамоаларга борган бўларди - шу ҳақида гапирди.

"Менга "Барселона" ва "Милан" ёқарди. Уларнинг либослари мени мафтун айлаган.

Италия футболи анча кўтарилганди, ўшанда. Барези, Мальдини, Донадони, Анчелотти, ван Бастен ва Рууд Гуллитларни эсласангиз керак. Ажойиб жамоа эди.

Агар "МЮ"дан кетиш керак бўлганда мен "Милан"га ёки "Барселона"га борардим. Шу билан бирга, ҳеч қачон "Юнайтед"ни тарк этишни истамаганман", - дейди Скоулз.

Ўқилган: 2164
Барселона Манчестер Юнайтед Милан Мозий юлдузлари Пол Скоулз

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича